ALOQA UCHUN

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Кun.uz ахборот сайтида «Қолган ишга қор ёғар» – Тўрт ҳудудда электр тармоқлари модернизацияси бўйича режа 40 фоизга етмаган, пойтахтда бу кўрсаткич 30 фоиздан кам” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди. Мақолада “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йилда 15 минг км электр узатиш тармоғи ва 4 мингта трансформатор янгиланиши режалаштирилгани, жорий йил 15 сентябрь ҳолатига Жамият тасарруфидаги баъзи вилоят электр тармоқлари корхоналари режадан кўра орқада эканлиги айтиб ўтилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур мақола юзасидан қуйидагиларни билдиради:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан мазкур Дастурлар асосида жорий йилга белгиланган вазифалар биринчи навбатда қуриб битказилди.

Маълумот учун: “Обод қишлоқ” дастури бўйича 1 696 км электр узатиш тармоқлари ва 463 та трансформатор пунктлари ҳамда “Обод маҳалла” дастури бўйича 270 км электр узатиш тармоғи ва 92 та трансформатор пунктларида янгилаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шу ўринда, жорий йилда Жамият томонидан ҳудудларда тақсимловчи тармоқларни янгилаш ва модернизация ишларини янада жадаллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинганини қайд этиш лозим.

Таъкидлаш жоизки, жойларда амалга оширилаётган модернизация ишлари ҳаққонийлиги ва уни қабул қилиш жараёни юзасидан янги Тартиб жорий қилинган бўлиб, унга асосан бу борадаги ишлар “маҳаллабай” усулида ташкил этилиши, яъни маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ушбу ҳудуднинг маҳалла раиси ва фаолларининг бевосита иштирокида топширилиши белгиланган.

Бугунги кунга қадар республика бўйича 9  929 километр узунликдаги электр тармоқлари тортилган, 2 868 дона трансформатор пунктлари ўрнатилган.

Маълумот ўрнида: тақсимлаш тармоқлари бўйича Тошкент шаҳрида – 67 фоиз, Тошкент вилоятида – 76 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида – 52 фоиз, Сурхондарё вилоятида – 54 фоиз, Сирдарё вилоятида – 55 фоизга;

Трансформатор пунктлари бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси – 81 фоиз, Тошкент шаҳрида – 71 фоиз, Тошкент вилоятида – 72 фоиз хақиқатда амалга оширилган ишлар ҳажмига тўғри келмоқда.

Шу ўринда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти томонидан “200 кунлик” сафарбарлик эълон қилингани ҳамда барча кучлар ва техника бу борадаги ишларга жалб этилгани, энг муҳими, Жамият олдида турган вазифаларни ўз муддатида якунлаш учун зарур чоралар кўрилишини маълум қиламиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

 

  • 23.09.2021
  • 1836
Sayt xaritasi