ALOQA UCHUN

ZANGIOTA TUMANIDA YONG‘IN KELIB CHIQQAN TRANSFORMATOR PUNKTI ISTE’MOLCHI BALANSIDA BО‘LGAN

ZANGIOTA TUMANIDA YONG‘IN KELIB CHIQQAN TRANSFORMATOR PUNKTI ISTE’MOLCHI BALANSIDA BО‘LGAN

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Эшонгузар қўрғонида жойлашган «Бек Барака» бозори атрофидаги дўконларда катта ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабарлар ва турли видеолар тарқалди. 

Маълум бўлишича, 26 июль куни соат 16:05 юқоридаги манзилда жойлашган трансформаторларнинг бирида ёнғин келиб чиққан ҳамда соат 16:13 га қадар ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ шуни маълум қиладики,  Зангиота ТЭТК тасарруфидаги 35/6 кВ Н/С "Эшонгузар"дан чиқувчи 6 кВли фидер "Назарбек" ҳаво тармоғи орқали таъминланган мазкур 160 кВАли трансформатор пункти бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъекти –"ABROZIY BIZNES" MCHJ корхонаси балансида бўлиб, ушбу трансформатор пунктига хизмат кўрсатиш ва хавфсизлиги учун жавобгарлик ҳам айнан тадбиркор зиммасидадир. 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 26.07.2022
  • 1546
Sayt xaritasi