ALOQA UCHUN

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Ижтимоий тармоқларда Республикамизнинг турли ҳудларида электр тармоқлари корхоналари ходимлари ҳамда мансабдор шахслари томонидан электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган ва бошқа ҳолларда фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган шахслар ваколатли органлар томонидан қўлга тушганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Шу ўринда истеъмолчиларга шуни таъкидламоқчимизки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бутун мамлакатимиз бўйлаб жорий қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими истеъмолчилар томонидан сарфлаган электр энергияси миқдорини камайтириш ёки бошқа йўл билан йўқ қилиш имконини бермайди. Мазкур тизимга уланган истеъмолчилар балансига ташқи таъсир орқали камайтиришни имкони йўқлигини таъкидлаб ўтамиз. 

Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган “Тошкент ҲЭТК” АЖ ҳамда “Жиззах ҲЭТК” АЖлардаги ҳолатлар ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.“Самарқанд ҲЭТК” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими томонидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига асосан Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан жиноят иши қўзғатил, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимида яширин иқтисод ва коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш мақсадида  ташкил этилган ҳудудий электр тармоқларида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур ҳолатлар ўрганилиб мазкур шахслар билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартомаси бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-Процессуал Кодексининг 23-моддасида Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади деб белгиланган.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Юқорида ўхшаган ҳолатлар юзасидан электр тармоқлари ходимлари томонидан электр энергиясидан қарздорликни камайтириб бериш юзасидан таклифларига рози бўлманг. Бу Сизни электр тармоқларидан қарзингизни камайишига эмас балки шахсий манфаатларингизга ҳам зарар келтириши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” хизматининг ишонч телефонларига (78 150 75 64, 78 150 75 61) ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

  • 21.09.2022
  • 1552
Sayt xaritasi