ALOQA UCHUN

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун kun.uz ахборот сайтида “Келинларни ота уйига “қишлаб” келиш учун юборишади: Тошкентнинг ёнгинасидаги ҳаёт” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Тошкентнинг биқинида – Зангиота туманидаги "Боғзор" маҳалласида икки ойдан бери электр энергиясида муаммолар борлиги ҳақида айтиб ўтилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур масалани ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, Зангиота тумани "Боғзор" МФЙ ҳудудида жойлашган "Исломобод файзли гулзорлари" БУШ (боғдорчилик ва узумчилик ширкати) билан туман электр таъминоти корхонаси ўртасида 21.01.2021 йилда №431323 икки томонлама электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Мазкур ширкат ўз ҳисобидаги трансформаторларига эга, юридик мақомли истеъмолчи бўлиб, аҳоли истеъмолчилари учун электр энергияси тарифи бўйича тўловни амалга ошириб келади.

Жорий йилнинг  ноябрь ойи ҳолатига мазкур ширкатнинг электр таъминотидан 243,783,864 сўмлик қарздорлиги мавжудлигига қарамасдан, 155 та ва яна қўшимча 45 та дала ҳовли тўловларини ширкат ҳисобига амалга ошириб келган. Мазкур қарздорлик сабаб 45 та дала ҳовлиси истеъмолчилари электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) орқали инсон омилисиз электр  тармоғидан ажратиб қўйилганлигини маълум қиламиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 18.11.2021
  • 1921
Sayt xaritasi