Муаллиф: Юлия Смирнова, 7 ёш. "Уруш йилларида энергетика соҳаси" Бутунроссия танлови ғолиби
УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ДАВРИДА ЭНЕРГЕТИКЛАРИМИЗ ЖАСОРАТИ
Мустақил, осмони мусаффо юртда яшаяпмиз. Бу нақадар бебаҳо неъмат эканлигини Иккинчи жаҳон уруши даҳшат ва азобларини бошдан кечирганлар айниқса қадрига етадилар. Бугун Ўзбекистонда тинчлик ҳукм сурмоқда, бахтиёр одамлар диёри бу. Шундай соҳалар борки, уларнинг ғалабага қўшган ҳиссасини ҳеч ким инкор этолмайди. Гап энергетикларимиз ҳақида бормоқда. Ушбу касб эгаларининг энг оғир шароитларда энергетика саноатини ривожлантириш учун чеккан заҳматлари туфайли юртимизда мавжуд қувватлар оширилишига эришилди.
Муаллиф: Юлия Смирнова, 7 ёш. "Уруш йилларида энергетика соҳаси" Бутунроссия танлови ғолиби
Таъкидлаш жоизки, уруш даврида Ўзбекистон энергетикасини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этди. 1941-1942 йилларда корхоналар фронт ортига эвакуация қилингач, республикага СССРнинг марказий ва ғарбий ҳудудларидан гидроэлектростанциялар ва иссиқлик электр станциялари учун қувват агрегатлари, бурғулаш ва нефть конлари учун асбоб-ускуналар эса жанубий республикалардан келтирилди. Бу, ўз навбатида, геология-қидирув ишлари ҳажмини ошириш, минерал ёқилғини қазиб олиш ва электр енергиясини ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга туртки бўлди.
Ўзбекистонда гидроэлектростанциялар ва иссиқлик электр станциялари негизида янги объектлар қуриш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Ўша даврда қурилиш жараёнлари бир неча ойни ташкил этиб, электр станциялари келтирилаётган жиҳозлар параметрлари ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилган.
Масалан, 1941-1945 йилларда қуйидаги қувватлар ишга туширилди:
- Чирчиқ дарёсининг бўйида ҳар бири 18 МВт қувватга эга иккита “Товоқсой ГЭС”и (1941 й.);
- Бўзсув каналида “Оқтепа” ГЭСи 15 МВт (1943 й.);
- Чирчиқ дарёси бўйида “Aккаваксой” ГЭС-1 агрегати (қуввати 10,7 МВт (1943 й.);
- Г.К. Орджоникидзе номидаги “ГЭС-11” (1943 й.);
- Бўзсув каналида “Қибрай” ГЭСи 11,2 МВт (1943);
- 10 МВт қувватга эга "Қўқон" ИЭС (1943 й., 1973 йилда турбогенераторлар демонтаж қилинган);
- Бўзсув каналида “Солар”" ГЭСи 11,2 МВт (1944 й.);
- “Пастки Бўзсу-1 ГЭС”и 11 МВт лойиҳавий қувватга эришди (1944 й.);
- Дарғом каналидаги “Талигулянская ГЭС”и (Самарқанд ГЭСлар каскади) қуввати 3 МВт (1945 й.).
Хўжалик соҳаларини электрлаштириш жараёни ирригация ва мелиорация соҳасини кенгайтириш билан бир вақтда олиб борилгани аҳоли турмуш даражасини ошириш, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида янги қишлоқ хўжалик майдонларини ўзлаштириш ва пахта толасини ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берди. Кейинги босқичларда гидроэлектростанциялар режа асосида барпо этилиб, мамлакат энергетика тизимига киритилди.
Иккинчи жаҳон уруши воқеалари мамлакатимиз энергетикаси ривожини янада олдимлашга, энергетикларимизни юзага келган қийинчиликларга қарамай собитлик билан фаолиятни давом эттиришга ундади. Саноатда пайдо бўлган янги қувватлар жойлардаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга замин яратди. Электр станцияларни реконструкция қилиш орқали ускуналар ишдан чиқиш даражаси, ёқилғи истеъмоли сезиларли камайди. Пировардида электр энергиясига бўлган ички эҳтиёж қондирилишига эришилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бошқармаси,
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" AЖ матбуот хизмати.