ALOQA UCHUN

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ КУРАШ – БУГУНГИ КУН ДАВР ТАЛАБИ

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ КУРАШ – БУГУНГИ КУН ДАВР ТАЛАБИ

Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик, десак хато бўлмаса керак. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланишида ифодаланади.

“Андижон ҲЭТК” АЖ мажлислар залида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида шулар ҳақида гап кетди. Андижон шаҳар ИИОФНБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Б. Усмонов иштирокида ўтган тадбирда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бош юристи Ж. Номозов, “Андижон ҲЭТК” АЖ бош директори А. Жўраев ҳамда мутахассис ва ишчи-ходимлар қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2017 йилда “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонун, 2019 йилда Коррупцияга қарши курашиш давлат дастури, 2020  йилнинг 29 июнида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган. Тадбирда айни ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли таъминлаш, шу билан бирга жамият ишчи-ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, таклиф  ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мазкур иллатга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимизни бирлаштирган ҳолдагина самарали натижаларга эришиш мумкин. Бу борада олиб борилган муваффақиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 04.05.2021
  • 1222
Sayt xaritasi