ALOQA UCHUN

АНДИЖОНДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА СИФАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

АНДИЖОНДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА СИФАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамкорлиги ҳамда “Андижон ҲЭТК” АЖ ташаббуси билан “Иқтисодий самарадорлик ва истиқболдаги режалар” мавзуида пресс-тур ташкил этилди. Унда республика ва маҳаллий теле, радио ва босма нашрларда фаолият олиб бораётган журналистлар, блогерлар иштирок этдилар.

Дастлаб, пресс-тур иштирокчилари “Андижон ҲЭТК” АЖнинг Хўжаобод туманида ишга туширилган темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқдилар. Темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи иш фаолияти тўғрисида цех бошлиғи А. Эрқулов йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда хориждан 0,4 кВли (СВ 9,5х2,0 русумидаги) 2 дона 10 кВли (СВ 110х3,5 русумдаги) 1 дона темир-бетон таянч қолипи олиб келиниб, соҳа учун керакли маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 24 дона темир-бетон таянч ишлаб чиқарилиб, бир кунлик иш ҳажми 48 дона, йиллик эса 13 200 донани ташкил этади. Цехда қўшимча иш ўринлари яратилган бўлиб, ҳозирда банд бўлган ходимлар сони 12 нафарни ташкил этмоқда.

Пресс-тур қатнашчилари “Обод қишлоқ” дастури доирасида тумандаги оғир маҳалла деб топилган  “Ордай” МФЙ ҳудудида эскирган симёғочлар ўрнига цехда тайёрланган темир-бетон таянчлар ўрнатилиши жараёнини бевосита жойига бориб кўрдилар.

 

Шундан сўнг, журналистлар Жевачи қишлоғида жойлашган “Камолот” нимстанциясида истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида олиб борилаётган иш жараёнларини кўздан кечирдилар. “Нимстанциялар хизмати” бўлими бошлиғи ўринбосари И. Джўраев нимстанция фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Кейинги манзил Андижон шаҳар Бобур ЭТК бўлими ҳудудида электр узатиш ҳаво тармоқлари қурилиши учун зарур бўлган траверс маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи этиб белгиланди. 2018 йилда фаолияти йўлга қўйилган цехда бугунги кунда  10 нафар ишчи-ходим ёрдамида ойига 17 хил турдаги ўртача 1 200 дона траверс маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йил таҳлил натижалари шу ернинг ўзида тайёрланган траверслар ҳисобига 1 млрд 670 млн сўм иқтисод қилинганини кўрсатмоқда. 2021 йилда жами 35 600 дона ҳар хил турдаги металл маҳсулотлар тайёрланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари тадбир иштирокчилари мазкур электр таъминоти корхонаси қошида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва НҚАТ)ни назорат қилиш учун ташкил этилган Data center фаолияти билан ҳам танишдилар.

Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг электр энергия таъминоти бўйича мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларни ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида 1154 қисқа рақамли «Call-маркази» фаолияти йўлга қўйилган. Пресс-турда қатнашаётган журналистлар Андижон вилояти электр энергияси истеъмолчилари томонидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш жараёнини кузатиб, марказ фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида “Андижон ҲЭТК” АЖ мутасаддилари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш истиқболллари ва келгуси режалар хусусида сўз борган тадбирда ОАВ ходимлари соҳага оид маълумотларга эга бўлдилар.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ,
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 29.03.2021
  • 1494
Sayt xaritasi