ALOQA UCHUN

УЧТЕПАДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

УЧТЕПАДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar EТК» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан пойтахт истеъмолчиларининг қиш мавсумида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Учтепа туманидаги «Диёробод» МФЙ, Чилонзор, 31-мавзе ҳамда Ибрат маҳалласи, Бешқайрағоч кўчаси ҳудудидаги аҳоли хонадонларини электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида, 0,4 кВ паст кучланишли 3993-сонли ҳамда 2004-сонли трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, туманнинг барча ҳудудларида электр тармоқларини реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, Истироҳат маҳалласи Шамсия кўчасида жойлашган “Чевар” фидеридан таъминланувчи 1911-сонли ҳамда Бешқайрағоч кўчасидаги 2737-сонли трансформатор пунктларидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган ҳаво электр тармоқларидаги эски альюминий симлар ўрнига 300 метр узунликдаги янги замонавий СИП симлари тортилди. Айни вақтда аҳоли истеъмолчиларини ушбу янги ҳаво электр тармоғига улаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги электр узатиш ҳаво тармоқларини тўлиқ кўрикдан ўтказиш, дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш каби ишлар амалга оширилиши натижасида туман аҳолисининг электр таъминоти яхшиланмоқда.

Бу каби белгиланган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари барча электр таъминоти корхоналарида тизимли олиб борилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 14.12.2020
  • 1331
Sayt xaritasi