ALOQA UCHUN

“ЯШИЛ” ЭНЕРГЕТИКА ПАНДЕМИЯ ТАЪСИРИНИ КАМАЙТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

“ЯШИЛ” ЭНЕРГЕТИКА ПАНДЕМИЯ ТАЪСИРИНИ КАМАЙТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Бугун дунё миқёсида янги COVID-19 коронавируси пандемиясига қарши кураш устуворлик касб этган. Бироқ, унутмаслик керакки, аҳолини муқобил энергия манбалари билан  таъминлаш вужудга келган ушбу вазиятда доимгидан ҳам муҳимдир.

Яқинда сунъий йўлдош ёрдамида Хитой, Италияда ва бошқа мамлакатларда ифлосланиш даражаси (коронавирус бошлангандан бери) кескин пасайгани ҳақида маълумот берувчи суратлар олинди. Бу нимани англатиши мумкин? Гап шундаки, автомобиллардан чиқаётган углерод ва ис газлари, электр станцияларида ёқиб юборилаётган ёнилғи ва бошқа қайта ишлаш жараёнларида ҳосил бўладиган зарарли моддаларнинг атмосферага чиқарилиши минимал кўрсаткичга келгани бўлди. 

“Ҳозирда минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва миллионларнинг карантинда сақланишига сабабчи бўлаётган вируснинг иқлим ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатишига ишониш қийин. Жаҳон тарихида аввал ҳам иқтисодий инқирозлар, эпидемия ва урушлар туфайли атмосферага чиқиндилар ташланиши камайган  ҳолатларини кузатганмиз. Бироқ вазият ўнглангач, CО2 кўрсаткичи яна юқорилаган”, – дейди MIT Technology Review нашрининг энергия бўлими муҳаррири Жеймс Темпл.

Кўпгина тадқиқотчилар эбола, қуш гриппи, SARS ва ҳозирги COVID-19 каби касалликларнинг тарқалишига табиатга антропоген аралашувлар сабаб бўлмоқда, дея ҳисобламоқдалар. Шу сабабли, “яшил” ва экологик тоза технологияларни инсоният келажакда кутилмаган пандемияга яна рўбарў келмаслиги учун ривожлантириш муҳимдир.

  • 01.04.2020
  • 2285
Sayt xaritasi