ALOQA UCHUN

МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР

МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР

17 декабрь куни "Андижон ҲЭТК" АЖ ташаббуси билан Андижон Машинасозлик институти билан ҳамкорликда иқтисодий соҳалар учун рақобатбардош юқори малакали энергетиклар тайёрлаш муаммолари ва "Электр энергетика" йўналиши бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мавзуида семинар ўтазилди.

Тадбирда соҳа идоралари мутасаддилари, олий таълим муассаси профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда фахрийлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларда кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янгиланган таълим стандартлари ва ўқув дастурлари жорий қилинганини қайд этдилар. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқаро стандартлар даражасига мос мутахассислар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиққанини алоҳида таъкидладилар.

Таъкидлаш жоизки, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган семинарда асосий эътибор энергетика соҳаси учун етук кадрлар тайёрлаш борасида маҳаллий ва халқаро ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, бу борадаги бугунги кун талабларини ўрганиш, талабаларнинг амалиёт билан назарияни узвий олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалаларига қаратилди.

Шу билан бирга, миллий кадрлар тайёрлаш ва ривожлантиришда олий таълим даргоҳлари ҳамда корпоратив таълим марказларининг тутган ўрни хусусида фикр алмашилди.

“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

 

  • 17.12.2019
  • 1744
Sayt xaritasi