СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА АСКУЭ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айни кунларда Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари режали тарзда олиб борилмоқда. Мазкур жарён Гулистон шаҳридан бошланган бўлиб, ҳозирги кунда 24 353 дона бир фазали, 1361 дона улгуржи истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари алмаштирилди.
Шунингдек, вилоятнинг Ширин шаҳрида ҳам “ақлли ҳисоблагичлар”ни жорий этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб шаҳарда 2964 дона бир фазали ҳисоблагич ўрнатилиши талаб этиладиган жами аҳоли истеъмолчиларга нисбатан олганда 56,1 % га бажарилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу автоматлаштирилган ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилиб, ҳисоблагичлар ўрнатишда юзага келаётган муаммоли ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ўз мурожаатингизни йўллашингизни сўраймиз.
“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.