ALOQA UCHUN

«АНДИЖОН ҲЭТК» АЖДА ҚАТОР ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

«Андижон ҲЭТК» АЖда
қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ташаббуси билан жойларда ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда траверс ва металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехи ташкил қилинди.
Таъкидлаш жоиз, бу ерда барча турдаги электр тармоқларига хизмат кўрсатадиган ускуналар, яъни жорий йилда 8 минг донадан зиёд ОГ-1, ОГ-2, М-1, М-3 траверс ва бошқа турдаги темир қурилмалар тайёрланиб, уларни ишлаб чиқаришда замонавий токарлик дастгоҳларидан фойдаланилмоқда. Натижада корхонада 500 млн сўм маблағ иқтисод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сон қарори ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари ижроси доирасида соҳада қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. 2020 йилда темир қурилмаларга эҳтиёж 25 минг донадан зиёд бўлиши ҳисобга олинса, ишга туширилган цех ёрдамида 2 млрд сўм иқтисод қилиш мумкин бўлади. Бу эса, ўз навбатида, корхона ишлаб чиқариш қувватларини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Бундан ташқари, жамият қошида темир-бетон таянчлари ишлаб чиқариш цехи ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бу ерда ҳам иқтисод қилинадиган маблағ 3 млрд сўмни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
Кейинги йилларда корхонада лойиҳалаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, ташкил этилган лойиҳалаштириш гуруҳи томонидан қатор лойиҳалар ишлаб чиқилгани тармоқларни қуришда таннархнинг пасайишига имкон бермоқда. 

 «Андижон ҲЭТК» матбуот хизмати.

  • 10.12.2019
  • 1460
Sayt xaritasi