ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ҲАМДА ЮНУСОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ОЛМАЗОР ҲАМДА ЮНУСОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Эртага, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудида жойлашган ТЦ-4, ПС 110/10/6 кВли «Бешқўрғон» ва ПС 110/6 кВ ДОК, ПС 110/6 кВАли «Зенит» подстанцияларининг Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 кучланиши 110 кВА бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир-бетон устунлар жойини ўзгартириш (демонтаж) ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

ОЛМАЗОР туманида – 21-сонли  оилавий поликлиника, АТС-248, руҳий касалликлар касалхонаси, Тери-дерматовенерология диспансери, мактаб, тадбиркорлик субъектлари, хусусий цех;

МФЙлар – «Иброҳим ота» МФЙ, «Тараққиёт» МФЙ, «Мирпулатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О. Ҳотамова» МФЙ ҳамда «Ҳасанбой» МФЙларида жойлашган  аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;

ЮНУСОБОД туманида – 6, 7, 8, 9 ва 10-даҳалари, Ш. Казакбаева кўчасида яшовчи аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;

МФЙлар – «Собиробод» МФЙ, «Уч қаҳрамон» МФЙ, «Чинор» МФЙ, «Шодлик» МФЙ, «Ғайратий» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Астраобод» МФЙ, «Ш.Казакбаева» МФЙ, «Беруний» МФЙ ҳамда «Ҳасанбой» мавзесида, шунингдек, «Корзинка» савдо комплексида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 04.06.2021
  • 1453
Sayt xaritasi