ALOQA UCHUN

ЭРТАГА ОЛМАЗОР ҲАМДА ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ

ЭРТАГА ОЛМАЗОР ҲАМДА ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизматининг хабар қилишича, Жамият тасарруфидаги электр қурилмалари ва тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш учун мукаммал таъмирлаш режасига асосан, эртага, 20 май куни 110/10/6 кВли юқори кучланишга эга «Выставочная» подстанциясининг IСШ – 6 кВли қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Хусусан,

Олмазор тумани – Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Техника университети, «Зиё» МФЙ, «Университет» МФЙ ҳамда «А. Ҳидоятов» МФЙларидаги аҳоли хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари;

Шайхонтохур тумани – «Тинчлик» МФЙ, «Илғор» МФЙ, «Жарариқ» МФЙларидаги аҳоли хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

 «Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 19.05.2021
  • 1185