ALOQA UCHUN

НАВОИЙДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚУВВАТЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

НАВОИЙДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚУВВАТЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил  22 декабрдаги “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2692-сонли қарорига асосан,  Навоий вилоятининг Навбаҳор, Конимех, Нурота, Кармана ва Қизилтепа туманларини электр энергияси билан таъминловчи  110/35/10  кВли “Янги қўрғон” подстанциясидаги юкланиш билан ишлаётган  Т-1 16 МВА қувватли куч трансформатори 25 МВА  бўлган янги юқори қувватли куч трансформаторига алмаштирилди.

Натижада вилоятдаги 82 минг аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди.

    

Бугунги кунда демонтаж қилиб олинган куч трансформаторини 110/35/10 кВли “Ўзбекистон” подстанциясидаги Т-1 10 МВА қувватли куч трансформатори билан алмаштириш  ишлари бошлаб юборилди.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 19.05.2021
  • 1048
Sayt xaritasi