ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ОЛМАЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ матбуот хизмати хабар қилишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳудуддаги 3108-сонли трансформатор подстанциясида ҳамда қуввати 6 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан ҳамда ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида Олмазор туманидаги «Мойариқ» МФЙ, «Аҳил» МФЙ ҳамда «Ниҳол» МФЙларида жойлашган  аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:30 дан 14:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

  • 20.04.2021
  • 1508
Sayt xaritasi