ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ҲАМДА ЮНУСОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ОЛМАЗОР ҲАМДА ЮНУСОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан метрополитен йўналишларида олиб бориладиган қурилиш ишлари ҳамда ҳуддудаги Л-ДОК-1, 2 қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир-бетон устунлар жойини ўзгартириш (демонтаж) ишлари олиб борилади.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Олмазор туманидаги 21-сонли  оилавий поликлиника, АТС-248, руҳий касалликлар касалхонаси, «Иброҳим ота» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Тараққиёт» МФЙ, «Олтинсой» МФЙ, «Мирпулатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О. Ҳотамова» МФЙ, «Ҳасанбой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ ҳамда «Янги Тошкент» МФЙларида жойлашган  аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;

Юнусобод туманидаги 6, 7, 8, 9 ва 10-даҳаларида, «Собиробод» МФЙ, «Уч қаҳрамон» МФЙ, «Чинор» МФЙ, «Шодлик» МФЙ, «Ғайратий» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Астраобод» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Ш.Казакбаева» МФЙ, «Беруни» МФЙ ҳамда «Ҳасанбой» мавзесида, шунингдек, «Корзинка» савдо комплексида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

«Toshkent shahar EТК» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
 

«Toshkent shahar EТК» AJ матбуот хизмати.

  • 15.04.2021
  • 1739
Sayt xaritasi