ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛДИ

ОЛМАЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛДИ

Бугун, 18 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги қуввати 110/35/10 кВ бўлган юқори кучланишли «Сағбон» подстанциясида қисқа туташув натижасида авария ҳолатида ўчишлар кузатилди.

Натижада, электр энергия етказиб бериш жараёнида режадан ташқари ўчишлар юзага келиб, хусусан Қорақамиш даҳасининг 1/2, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5-мавзелари, Келес йўли, «Аҳил» МФЙ, «Пахта» МФЙ, «Г. Ғофуров» МФЙ, «Бойқўрғон» МФЙ, «Бешқўрғон» МФЙ, «Олимпия» МФЙ, «Шодиёна» МФЙ, «Бўстонобод» МФЙларидаги уйларнинг аҳоли яшаш хонадонларида ҳамда тадбиркорлик субъектларида электр энергияси таъминоти вақтинчалик ўчирилди.

Айни вақтда, «Toshkent shahar ЕТК» AJнинг юқори кучланишли аварияларни тиклаш тезкор ишчи-бригада ходимлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

  • 18.02.2021
  • 1580
Sayt xaritasi