“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖДА ЯНА БИР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
"Фарғона ҲЭТК" АЖда ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган замонавий технологиялар асосида махсус пластик бош кийими ишлаб чиқариш цехи фаолиятини бошлади.
Мазкур цехнинг ишлаб чиқариш қуввати кунлик 300 донани ташкил этиб, йилига 90 000 дона махсус пластик бош кийими ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Электр энергетикаси соҳасида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг иш фаолиятидаги хавфсизлигини таъминлаш ҳозирги кунда долзарб вазифалардан бири эканлигини инобатга олганда, юқоридаги цехнинг ишга туширилиши жамиятнинг махсус кийим-бошга бўлган йиллик эҳтиёжини тўлиқ қоплай олади.
Шунингдек, келгусида ўз эҳтиёҳжларидан ортган маҳсулотларни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги корхоналарга етказиб бериш ҳам кўзда тутилмоқда.
"Фарғона ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.