ALOQA UCHUN

УЛУҒБЕК МУСТАФОЕВ: ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ ОРҚАЛИ МОДДИЙ ТАЪМИНОТНИ ЯХШИЛАШ КЕРАК 

УЛУҒБЕК МУСТАФОЕВ: ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ ОРҚАЛИ МОДДИЙ ТАЪМИНОТНИ ЯХШИЛАШ КЕРАК 

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Навоий вилоятида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Бошқарув раиси “Навоий ҲЭТК” АЖ иқтисодий самарадорлиги, шунингдек, паст кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг таннархини пасайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Хусусан, тақдимот давомида корхона томонидан ташкил этилаётган, йилига 20 минг дона темир-бетон таянч ишлаб чиқариш қувватига эга заводнинг иқтисодий самарадорлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш гуруҳи, трансформаторлар таъмирлаш ва металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехларининг фаолияти ҳамда жамиятнинг қурилиш-монтаж биригадаси томонидан бажарилган ишларга алоҳида эътибор берилди.

Бошқарув раиси томонидан корхонада давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш соҳасини жадаллик билан ривожлантириш орқали келиб тушган маблағлар ишчи-ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаш, жамиятнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда жойлардаги электр таъминоти корхоналари бино-иншоотларини янгилашга йўналтирилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, истеъмолчилардан келиб тушаётган барча мурожаатлар таҳлил қилиниб, қайси соҳа ёки йўналишга кўпроқ эътибор қаратилиши зарурлигини белгилаш муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.

Ўрганишлар доирасида вилоят марказидан 250 км узоқликда жойлашган Томди туманига уюштирилган ташриф давомида бу ердаги ходимларнинг ишлаш шароитлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларнинг электр энергияси таъминоти масалалари таҳлил қилинди. Бошқарув раиси Томди туман электр таъминоти учаскасига янги бино қурилиши режалаштирилганлигини маълум қилди.

Хабарингиз бор, айни кунларда Энергетика вазирлиги махсус штаби мамлакатимиз ҳудудларида соҳада олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш, ҳудудларда аҳоли ва саноат корхоналарини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Навоий вилоятида бўлиб турибди.

Штаб аъзоларининг воҳамизнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш давом этмоқда.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 24.09.2020
  • 3162
Sayt xaritasi