ALOQA UCHUN

“НАВОИЙ ҲЭТК” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН КЕТМОҚДА

“НАВОИЙ ҲЭТК” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН КЕТМОҚДА

Қишнинг беталафот ўтиши ва мавсум билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келмаслиги тизимда кўрилган пухта тайёргарликка боғлиқ. Шу боис, “Навоий ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги ҳаво электр узатиш тармоқлари, нимстанциялар ва трансформатор пунктларини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда 3 665 км ҳаво электр узатиш тармоқлари, 55 дона нимстанция ҳамда 946 трансформатор пунктини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни вақтгагача 80 фоиз ишлар бажарилган.

2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлашда узилишларнинг олдини олиш мақсадида корхонада 25 дона турли қувватли трансформатор пунктлари ва 10 тонна трансформатор мойи захираси яратилган. Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги 1190,2 км узунликдаги 0,4-10-35 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари тегиб турган дарахт шохларидан тозаланмоқда. Бундан ташқари, ушбу тармоқларда носоз изоляторлар алмаштирилиб, таянчлар оралиғидаги салқи симлар тортилмоқда ва тартибга келтирилмоқда.

Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш билан бир қаторда электр хўжаликларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтириш, электр энергиясини ҳисобга олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида юқори кучланишли тармоқлар хизмати томонидан жорий йилда 244,3 км узунликдаги 35-110 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 180,3 км масофадаги қисми уддаланди. Бу каби саъй-ҳаракатлардан мақсад аҳоли қишнинг совуқ кунларини ҳеч бир қийинчиликсиз ўтказишини таъминлашдан иборатдир.

“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 17.08.2020
  • 1691
Sayt xaritasi