ҚИШ МАВСУМИГА ҲОЗИРДАН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ МУҲИМ
Ёз мавсуми эндигина бошланишига қарамай, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тизимидаги барча корхоналарда ҳозирдан келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошланиб кетди. Хусусан, ҳудуднинг бешта туманини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлашда алоҳида ўринга эга бўлган “Хўжайли-1” нимстанциясида капитал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди.
Мазкур нимстанция аҳоли сони тобора кўпайиб, иқтисодий кўрсаткичлари ўсиб бораётган Хўжайли, Қўнғирот, Қонликўл, Шуманай ва Мўйноқ туманларига хизмат қилади. Шу кунга қадар нимстанциянинг барча тармоқларида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўлиқ ниҳоясига етказилиб, келгуси куз-қиш мавсумида бетўхтов ишлашга шай қилиб қўйилди. Жумладан, 110 кВ ва 35 кВли мойли ажратгичларнинг мукаммал таъмирдан чиқарилиши нимстанция тармоғидаги электр энергияси таъминотини яхшилашда муҳим аҳамиятга эгадир.
"Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати