ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ — ИҚТИСОДИЁТ ТАЯНЧИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ — ИҚТИСОДИЁТ ТАЯНЧИ

Маълумки, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда аҳоли истеъмолчиларига узлуксиз электр энергиясини етказиб беришда нимстанциялар фаолияти алоҳида аҳамиятга эга.

Навоий вилоятида ани пайтда жами 90 дона 35-110 кВли нимстанция мавжуд бўлиб, 2020 йил давомида уларнинг бештасида мукаммал ва қолган барчасида жорий таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.

Нимстанциялар электр энергиясини қабул қилиш, уни қайта ишлаш ва истеъмолчиларга ёки бошқа нимстанцияларга тарқатишда хизмат қилишини яхши биламиз. Ўз навбатида, ушбу қурилманинг ишончли ишлашини таъминлаш учун иш режимини доимий равишда кузатиб бориш керак ва одатдаги иш режимидан оғиш бўлса, уни нормаллаштириш бўйича чоралар кўриш зарур бўлади. Шу сабабли, нимстанцияларга техник хизмат кўрсатишда махсус тажрибага эга ишчилар - подстанцияга хизмат кўрсатадиган мутахассислар жалб этилади. Бугунги кунда “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг нимстанция хизматида 115 киши фаолият юритмоқда.

Кейинги йилларда Навоий шаҳри бунёдкорлик ва қурилиш майдонига айланди. Ҳар қадамда қад кўтараётган бинолар, иншоотлар, айниқса замонаий кўриниш касб этаётган кўп қаватли уйлар фикримизнинг ёрқин исботидир. Уларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/10 кВли “Ёшлик” нимстациясини қуриш ишлари бошланган. Хусусан, “Ёшлик” маҳалласидаги электр таъминотини яхшилаш учун қуввати 25 минг кВА бўлган иккита трансформатор ўрнатиш, 110 кВли узунлиги 12 километр бўлган электр узатиш тармоқлари ва 2 дона тарқатиш пунктини қуриш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь куни қабул қилинган «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Хатирчи туманида ташкил этилаётган кичик эркин иқтисодий зонасини мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/10 кВ кучланишли подстанцияси қурилиши режалаштирилган. Унда 2 та 16 минг кВА қувватига тенг трансформаторларни ўрнатиш ва 2 километр 110 кВли электр узатиш тармоқлари қурилади. Айни вақтда, лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва саноатни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун соҳа вакиллари кеча-ю кундуз ишламоқда. Негаки, электр энергия таъминоти — иқтисодиёт таянчи. Бугунги кунда ушбу маҳсулот турисиз ҳаётимизни тасаввур этиш қийин. Энергетика тизимидаги мавжуд камчиликларга барҳам бериш, ҳар бир ходимнинг ўз касбига садоқатини ошириш ва истеъмолчиларга намунали хизмат кўрсатиш ҳозирги вақтда асосий мақсадимиз.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 19.05.2020
  • 3053
Sayt xaritasi