*Барча номзодларга қўйиладиган талаблар: инглиз тилини мукаммал билиши; ёзма ва оғзаки мулоқот қилиш малакаси; мустақил иш юритиш, яхши меҳнат муносабатларини ўрнатиш ва фаол мулоқот қилиш бўйича ўз ҳиссасини қўшиши; ҳамкорлар, провайдерлар ва назорат қилувчи органлар билан самарали ҳамкорлик қилиш тажрибаси; самарага олиб борувчи учрашувлар ва жамоавий ишларни олиб бориш қобилияти; қийин вазиятларда тезкор фикр юритиш қобилияти.
Бўш иш ўрни: Марказ бўлим бошлиғи
Вазифалар:
- ахборот технологиялари ва жиҳозлари эксплуатацияси департаментини бошқариш;
- тизим, тармоқ ускуналари ва инфратузилмасига комплекс, ишончли ва сифатли хизмат кўрсатиш, Интернетга уланиш, юқори унумдорликка эга бўлган тармоқларнинг хавфсизлиги, корхона ҳудудида IT хизматидан масофадан туриб фойдаланиш ва телекоммуникация масалаларига жавобгарлик.
Талаблар:
- тармоқ ва телекоммуникация ресурслари, хизматлари ва иловалари билан ишлаш бўйича олий таълимга эга бўлиши;
- энергетика соҳасида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиши;
- IT ва операцион экспертиза бўйича кўникмага эга бўлиши;
- тармоқ ва телекоммуникация тизимларининг дастурий таъминотини лойиҳалаштириш ва амалиётга татбиқ қилиш бўйича кўникмага эга бўлиши;
- тармоқ, телекоммуникация ва ҳисоблаш ускуналарини сотиб олиш, ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқариш кўникмалари;
- юқори самарали тармоқ ишланмалари ва опцияларни билиши;
- PMP (лойиҳаларни бошқариш бўйича мутахассис);
- ишга садоқати.
Ходимлар сони: 1 та.
Бўш иш ўрни: Тизим муҳандиси
Вазифалар:
- тармоқ ускуналари ва дастурий таъминотни бошқариш ва вужудга келган муаммоларни ҳал қилиш;
- дастурларни ўрнатиш, созлаш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш;
- IT мутахассиси сифатида тармоқни бошқариш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва маълумотлар базасини бошқаришни таъминлаш;
- ускуналар етказиб берувчилар билан янги технологияларни баҳолаш бўйича ишлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг ечимини топиш;
- бир нечта лойиҳаларни бошқариш, шу жумладан, зарурат бўлганда янги ускуналар ва дастурий таъминотни жорий қилиш;
- турли масалалар бўйича тизим фойдаланувчиларига ёрдам бериш.
Талаблар:
- олий таълимга эга бўлиши;
- сервер тизимини ўрнатиш ва бошқаришда 1 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиши;
- режа-кўрсатмалар ва келишилган стандартлар асосида кабеллар, электр ўтказгичлар, аппарат қурилмалари ҳамда тегишли дастурий таъминотни ўрнатиш, уни синовдан ўтказиш, жорий этиш ёки бекор қилиш. Аппарат ва дастурий таъминот таркибий қисмларини синовдан ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда натижаларини қайд этиб бориш. Конфигурацияни янгилаш мақсадида ўрнатилган ускуна ва дастурий таъминотлар бўйича ҳисобот бериб бориш.
Ходимлар сони: 2 та.
Бўш иш ўрни: Тармоқ муҳандиси
Вазифалар:
- тармоқ инфратузилмаси, шу жумладан брандмауэр, маршрутизатор, коммутаторлар ва симсиз алоқа тармоқларига хизмат кўрсатиш, уларнинг таъминоти ҳамда вужудга келган муаммоларни бартараф этиш;
- тармоқ трафигини мониторинг қилиб бориш;
- интернет, телекоммуникация ва тармоқ эксплуатацияси билан шуғулланувчи ташкилотлар билан ишлаш.
Талаблар:
- олий таълимга эга бўлиши;
- 1 йилдан кўп иш тажрибасига эга бўлиши;
- компьютер билимдонлиги, информатика ёки информацион тизим бошқаруви каби йўналишларда ўқиган ва тегишли соҳалар бўйича даражаси ёки сертификат (таълим, ўқитиш ва тажрибанинг эквивалент комбинацияси ҳам кўриб чиқилиши мумкин)га эга бўлиши;
- брандмауэр конфигурацияси борасида чуқур тажрибага эга бўлиши;
- маршрутизатор, VPN-қўлланмалари ва LAN/WAN/VLAN орқали боғланиш тажрибаси;
- кибер хавфсизлик бўйича катта иш тажрибасига эгалиги.
Ходимлар сони: 2 та.
Бўш иш ўрни: Мониторинг муҳандиси
Вазифалар:
- CAS ҳолатини кузатиш (Central AMI System/Марказий ЭЭҲОНҚАТ);
- ҳар бир ҲЭТК ва ЭТК дан олинган маълумотларни қайта ишлаш ва консолидация қилиш;
- CAS дастурида маълумотларни яратиш, ёзиш ва нашр қилиш.
Талаблар:
- олий таълимга эга бўлиши;
- IT соҳасида 1 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиши;
- маълумотлар базасини лойиҳалаш ва моделлаштириш, ETL қайта ишлов бериш ва ишлашни оптималлаштириш каби кенг миқёсли маълумотлар хизматларини яратиш ва тарқатиш тажрибасини намойиш этиши;
- Linux, Windows, Apache Spark дастурларида иш юритиш;
- очиқ кодли дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ёки уларни юритишда иштирок этиш тажрибасига эга бўлиши;
- Веб-браузер тажрибаси;
- Docker билан ишлаш тажрибаси;
- тестларни олиб бориш ва хатоларни тузатиш;
- ҳужжатлар билан ишлаш.
Ходимлар сони: 2 та.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати.