МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ ЖАДАЛ КЕТМОҚДА
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан карантин даврида истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган ҳукумат қарорларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан салмоқли ишлар қилинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Кармана тумани “Боғишамол” маҳалласида 3,5 километр узунликдаги ҳаво электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш, 2 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва юздан зиёд эски симёғоч таянчларини алмаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.