ALOQA UCHUN

МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР БИЛИМИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР БИЛИМИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, мунтазам равишда соҳа вакиллари билимини синовдан ўтказиб туриш амалиёти бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ғоятда муҳим. Айниқса, электр энергетика соҳаси учун бу жуда зарур бўлиб, тизим йўналишлар бўйича иш самарадорлигини ошириш, янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга хизмат қилади.

Шу борада “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан “Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда техник хавфсизлик қоидалари” ишлаб чиқилган бўлиб, унда хавфли, зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва улардан ҳимояланиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, трансформаторларда ва электр узатиш линияларида турли хил ишларни бажаришда хавфсизлик чораларини кўриш бўйича қоидалар белгиланган.

Ушбу қоидалар ҳақидаги кўникмаларни яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” AJга қарашли Яшнобод туман электр тармоқлари корхонасида пойтахт туман электр таъминоти корхоналарида фаолият юритаётган меҳнат хавфсизлиги бўйича масъул ходимларнинг билимлари синовдан ўтказилди.

Тест натижалари якунига кўра синовлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ ходимлар пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, тадбир доирасида “Аварияга қарши ҳамда носоз изоляторларни ҳаво линиясида алмаштириш” мавзуида амалий ўқув машғулотлари ҳам ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” AJда кадрларни қайта тайёрлашда фавқулодда вазиятлар ва ўқув майдонларида машғулотлар ўтказиш, мавзуга оид турли семинар-тренинглар ўтказиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буларнинг барчаси соҳа ходимларининг нафақат билимларини оширди, балки ўзаро тажриба алмашиш, фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш, ишни тўғри ташкил этиш борасида ўзаро тажриба алмашиш имконини ҳам яратди.

“Toshkent shahar ETK” AJ матбуот хизмати.

  • 11.02.2020
  • 1706
Sayt xaritasi