“САМАРҚАНД ҲЭТК” АЖДА “РАҲБАР ВА ЁШЛАР” МАВЗУИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган бешта муҳим ташаббус ғояси илгари сурилганди. Мазкур ташаббуслар кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, ҳозирда ушбу тажрибани юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда ҳам ушбу ташаббуслар доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жамиятда фаолият олиб бораётган ёшларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, аёлларни қўшимча касбга ўргатиш борасидаги ташкилий ишлар натижасида жамият ходимларининг иш фаолияти унумдорлиги янада ортмоқда.
Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Шу сабабдан ёшларга янада кўпроқ эътибор қаратиш, уларни келгусида касбга йўналтириш мақсадида семинар-тренинглар, турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил қилиш ишлари муҳим аҳамият касб этади.
Куни-кеча “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ҳам “Раҳбар ва ёшлар” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшларнинг келажакдаги режалари, ташаббуслари, таклифлари, шу билан бирга уларни қийнаётган муаммолар ҳақида қизғин муҳокамалар бўлиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
“САМАРҚАНД ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.