Қоракўл туман электр тармоқлари корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Қоракўл туманида замонавий талабларга жавоб берадиган электр таъминоти корхонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қоракўл туман электр тармоқлари корхонаси биносида муҳандис-техник ҳамда ишчи-ходимлар ҳамда бу ерга ташриф буюрадиган мижозлар учун зарур шароитлар яратилган. Хусусан,
конференц-зал, корхона мутахассисларини ўқитиш ва бошқа хоналар иш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Мижозлар учун қулайлик туғдириш мақсадида фуқароларни қабул қилиш хонаси ва электрон табло ҳам ишга туширилган.
Таъкидлаш жоизки, туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида 34 706 мингдан зиёд аҳоли ва 2 132 дан зиёд юридик шахсга хизмат кўрсатувчи 6 та подстанция, 535 км узунликдаги 10 кВли, 1 013 км узунликдаги 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари, янгидан қурилаётган кабель линиялари, шунингдек, 475 та трансформатор пункти эксплуатация қилинмоқда. Табиийки, ушбу саъй-ҳаракатлар қоракўлликларни сифатли ва узлуксиз электр энергия билан таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Тантанали очилиш маросимининг узвий давоми сифатида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг таркибиги кирувчи 12 та туман ва шаҳар электр таминоти корхонасининг мутасаддиларига хизмат автомашиналари топширилди.
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати.