“ХОРАЗМ ҲЭТК” АЖ МОДДИЙ ЖАВОБГАР ШАХСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Маълумки, ҳар қандай соҳада иш режасининг тартибли равишда ташкил қилиниши меҳнат жараёнрининг унумли бўлиши, белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилишида муҳим омил ҳисобланади.
Шу мақсадда “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан харид қилинган асосий воситалар, жумладан, электр асбоб-ускунлари ва жиҳозларининг объектларга ўрнатилиши ҳамда тегишли ҳужжатларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши бўйича барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари моддий-техник маҳсулотларига жавобгар шахсларининг бу борадаги малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинари ташкил қилинди.
Ўқув-семинар давомида моддий жавобгар шахслар томонидан жамият балансига кирим қилинган электр жиҳозларини қай ҳолатда сақлаш, уларни белгиланган жойларга ўрнатилиши ва ҳужжатларнинг қай тарзда расмийлаштирилиши жараёнларини назорат қилиш бўйича керакли тушунчалар берилди.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.