ALOQA UCHUN

15 IYUL 2022 YILDAN OSHIRILISHI

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июнда “Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги 348-сонли қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2022 йил 15 июлдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошишини маълум қилади.

 

Гуруҳ

 

Номи

Нархи (сўм)

2022 йил
15 июлдан

I гуруҳ

Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) учун

600,0

1.1

“Олмалиқ кон-металургия комбинати” АЖ, “Навоий кон-металургия комбинати” АЖ ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари учун

800,0

II гуруҳ

Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари

600,0

III гуруҳ

Маиший истеъмолчилар (аҳоли турмуш эҳтиёжлари учун
уй-жойлар, хонадонлар, ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектлари, шу жумладан боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотларининг умумий уй-жой эҳтиёжлари, электр энергиясидан аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал
уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар) учун

 

 

 

 

 

 

295,0

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун

 

 

147,5

IV гуруҳ

Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари учун

 

 

600,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича “Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи
ва айрим хизматлар кўрсатувчи” истеъмолчилар учун

 

 

600,0

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

  • 01.07.2022
  • 10016
Sayt xaritasi