ALOQA UCHUN

ДИҚҚАТ, СОВРИНЛИ ВИКТОРИНА!

 ДИҚҚАТ, СОВРИНЛИ ВИКТОРИНА!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан “Электр энергияси менинг тақдиримда” мавзуидаги совринли викторина эълон қилади.

Викторина шартларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ижтимоий тармоқдаги расмий телеграм канали – @hetmuloqot орқали бериб бориладиган соҳага оид саволларга тўғри ва тезкорлик билан жавоб йўллаш керак бўлади.

Танловда барча Ўзбекистон фуқаролари қатнашиши мумкин. Викторинада иштирок этиб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишни хоҳлаганлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг телеграмдаги @hetmuloqot расмий каналига аъзо бўлишлари ҳамда ўз  жавобларини @HET_admin канал администраторига юборишлари кифоядир.

Саволлар жорий йилнинг 25 август кунидан 31 августигача @hetmuloqot канали орқали бериб борилади. Саволларга энг кўп тўғри жавоб қайтарган 3 та ғолиб канал администраторлари томонидан аниқлангандан сўнг, Мустақиллик байрами арафасида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши белгиланган. Викторинада ғолиб бўлиш учун жавоблар юборилган вақт ҳам инобатга олинишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Викторина ғолиблари қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

1-ўрин – ноутбук;

2-ўрин – планшет;

3-ўрин – уяли телефон.

Викторинада иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

  • 25.08.2021
  • 1885