“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА КОМПЛАЕНС-НАЗОРАТ БЎЛИМИНИНГ МУТАХАССИС ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизими таркибидаги “Жиззах ҲЭТК” АЖ, “Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ, “Сирдарё ҲЭТК” АЖ, “Фарғона ҲЭТК” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлимига бўлим бошлиғи ва бош мутахассис лавозимлари учун танлов ўтказади.
Лавозим мажбуриятлари:
• тизим корхоналари фаолиятида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• тизим корхоналарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек, ушбу жиноятга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, амалга оширилишини таъминлаш;
• ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай коррупцион ҳолатлар, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш масалаларини тартибга солиш;
• тизим корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тўғрисида амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш;
• коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш давлат дастурлари бўйича жамиятга юклатилган вазифалар бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
• молиявий ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли мониторинг ўтказиш;
• жамият томонидан амалга оширилаётган харидлар ва бошқа фаолиятнинг қонунчиликка мослигини мониторинг қилиш;
• фаолиятга тегишли бошқа масалалар.
Номзодларга талаблар:
• юридик, иқтисод, молия, солиқ ва аудит ҳамда бошқа мутахассисликлари бўйича олий маълумотга эгалиги;
• молия, солиқ, комплаенс-назорат, аудит ва ички назорат, иқтисод, ҳуқуқ билан боғлиқ ва бошқа соҳаларда бўлим бошлиғи лавозимига 5 йилдан кам бўлмаган ҳамда бош инспектор лавозимига 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
• компьютерда ишлашни мукаммал билиш (Microsoft Office, Excel, Word, PowerPoint, Outlook, Интернет);
• маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
• фаолият бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
• рус тили ҳамда бошқа хорижий тилларни мукаммал билиши юқори баҳоланади.
Иш ҳақи келишилган ҳолда белгиланади. Иш ҳақидан ташқари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар қўлланилади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш олиб борилади.
Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабули;
2. Аризалар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Индивидуал суҳбат.
Танловда иштирок этиш учун:
• талабгорлар қуйида берилган почта манзилига керакли ҳужжатларни (объективка (тел. рақам), паспорт, диплом ва унинг иловалари, меҳнат дафтарчаси ва бошқалар) юбориши лозим.
Дастлабки саралаш босқичидан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади ва 70 фоиздан юқори натижага эришган ходимлар билан суҳбат ўтказилади.
Танловнинг ҳар бир босқич натижаси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Ҳужжатларни топшириш 2021 йил 24 августга (мазкур кун ҳисобда) қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: +99878 150-75-61.
Ҳужжат топшириш учун почта манзили: x.allamuradov@het.uz