ALOQA UCHUN

"ИФТИХОР"ДА ИШЛАР ҚИЗҒИН КЕТМОҚДА

"ИФТИХОР"ДА ИШЛАР ҚИЗҒИН КЕТМОҚДА

Республикамизнинг олис қишлоқларида ҳам электр энергияси таъминоти кундан-кунга яхшиланмоқда.

Хусусан, Чинобод электр таъминоти корхонаси ҳамда кўмак учун келган Бўстон, Улуғнор, Олтинкўл ТЭТКларнинг 60 дан ортиқ ишчи-ходимлари томонидан, ҳаво ҳарорати жазирама бўлишига қарамасдан, "Ифтихор" МФЙда "Обод қишлоқ" Давлат дастури асосида паст кучланишли электр тармоқларида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Маълумки, "Ифтихор" МФЙнинг Боғи эрам, Ойдин, Алвон кўчалари 110/35/10 кВ кучланишли ПС "Чинобод"дан чиқувчи 10 кВ кучланишли "Қияли" электр узатиш тармоғидан электр энергияси билан таъминланади. Ҳозирда ушбу ҳудудлардаги 0,4 кВ ҳамда 10 кВ кучланишли эски ҳаво тармоқлари демонтаж қилиниб, замонавий симларга алмаштирилмоқда.

Бундан ташқари 2 дона қуввати 100 кВА ҳамда 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Шунингдек 0,4 кВ ҳаво тармоғига уланган истеъмолчиларга тегишли электр ҳисоблагич жойлашган қутилари янгисига алмаштирилди.

Ҳозирги кунга қадар жами "Обод қишлоқ" дастури бўйича 3,7 км 0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоғи тортиш ишлари олиб борилди. Мазкур кўчаларга жами 100 дона темир-бетон таянчлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Режа-дастурга асосан яна 55 дона темир-бетон таянч ўрнатилиши белгиланган.

Бу каби модернизация ишлари туфайли жами 512 та аҳоли хонадони мавжуд "Ифтихор" МФЙ ҳудудида электр энергияси таъминоти сифати янада яхшиланиши қувонарли, албатта.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 07.06.2021
  • 974
Sayt xaritasi