МАХСУС ТЕХНИКАЛАР ЁРДАМИДА ЭСКИ СИМЁҒОЧЛАР ДЕМОНТАЖ ҚИЛИНИБ, ЯНГИ ТЕМИР-БЕТОН ТАЯНЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА
“Тошкент ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан айни ёзнинг жазирама кунларига қарамай, вилоятда Давлат дастурлари ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан паст кучланишли электр тармоқларида модернизация, хусусан маънан эскирган тармоқларни янгисига алмаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Бўстонлиқ туманида “Обод маҳалла" дастури бўйича электр узатиш ҳаво тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш, эскирган ёғоч таянчларни янги темир-бетон устунларга алмаштириш, СИП кабеллари тортиш, юклама билан ишлаётган трансформатор пунктларини юқори қувватлисига алмаштириш каби ишлар бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, айни пайтда ТЭТК ходимлари томонидан “Сойлиқ” МФЙдаги эскирган ёғоч устунлар махсус техникалар ёрдамида демонтаж қилиниб, янги темир-бетон таянчларга алмаштирилмоқда.
Бу каби модернизация ишлари туманнинг бошқа МФЙларида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳашарга қўшни Паркент, Чирчиқ шаҳар электр таъминоти корхоналарининг бош муҳандислари билан биргаликда етиб келган электромонтёрлар томонидан бугуннинг ўзида 10 дона эскирган симёғочлар янги темир-бетон таянчларга алмаштирилиб, 500 метр узунликдаги СИП кабеллари тортилди.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.