ALOQA UCHUN

ТАҚДИМОТ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

ТАҚДИМОТ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги йилларда энергетика тизимини бошқариш йўналишида жуда кўплаб ўзгаришлар рўй бермоқда. Олимлар ва дастурчилар томонидан яратилиб, ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимига жорий этилаётган компьютер дастурлари соҳада иқтисодий самарадорликка эришишга замин яратиш баробарида, электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини истъемолчига етиб боришгача назорат қилиш имконини бермоқда. Шу маънода, тизим билан боғлиқ қатор фаолият турларига қўшимча янги компьютер дастурларини жорий қилишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда ўтказилган тадбир айни шундай янги компьютер дастурларининг тақдимотига бағишланди. Унда ишлаб чиқаришга жорий этилаётган бешта янги компьютер дастурлари корхона раҳбарлари ва масъул ходимларига тақдим қилинди. 

Улардан бири Тахиатош ИЭС дан чиқувчи 110/35 кВ электр тармоғи ва нимстанция оралиғидаги йўқотишларнинг устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилади. Маълумки, айни муаммо ҳозирги кунда энг муҳим масалалар қаторига киради ва дастурнинг жорий этилиши белгиланган вазифани бажаришга қўшилган каттта ҳисса бўлиши кутилмоқда.       

Йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинган бошқа дастурлар корхонада режалаштирилган тадбирлар устидан назоратни электронлаштириш, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарлари билан ишлашни тартибга солиш, қоидабузарлик актларини электрон тизимга ўтказиш, шунингдек, кунлик ва ҳафталик мажлисларга тегишли бўлган маълумотлар бўйича мобил илова яратиш билан боғлиқ бўлди.

Тақдимот  давомида дастурларни фойдаланиш бўйича ходимларнинг фикр ва мулоҳазалари билдирилди.

«Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 04.06.2021
  • 963
Sayt xaritasi