УЧКЎПРИКДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ БЎЙИЧА “ТОЖИК” ҲАМДА “ЯККАТУТ” ҚИШЛОҚЛАРИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан бугунги кунда вилоят бўйлаб Давлат дастурлари ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Учкўприк туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича “Тожик” ҳамда “Яккатут” қишлоқлари электр таъминоти яхшиланмоқда.
Хусусан, “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига дастур асосида 1 дона қуввати 160 кВА бўлган янги замонавий трансформатор пункти олиб келиб ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш борасида 1,3 км узунликдаги 10 кВли, 1,7 км узунликдаги 0,4 кВли электр узатиш тармоқларини янги қуриш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар маҳалла ҳудудига 80 дан ортиқ темир-бетон таянчлар олиб келиб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, туманнинг “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида қолган йўналишлар қатори электр таъминотини яхшилаш бўйича мутасаддилар томонидан амалий ишлар бошланган бўлиб, маҳалла ҳудудидаги мавжуд трансформатор пункти юкламасини камайтириш мақсадида 1 дона янги қуввати 160 кВА бўлган траснформатор пункти олиб келиб ўрнатилмоқда.
Бу ерда ҳам 3,0 км узунликдаги 0,4-10 кВ электр узатиш тармоқларини янги қуриш мақсадида 120 дан ортиқ темир-бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди. Ҳозирда тармоқ тортиш ишлари якунига етказилмоқда.
Бундан ташқари “Тожик” ҳамда “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мавжуд электр қурилмаларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳудуддаги мавжуд электр қурилмалар ҳамда электр узатиш тармоқларида аниқланган носозликларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ишлар белгиланган чора-тадбирларга асосан босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.