АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
«Самарқанд ҲЭТК » АЖ тасарруфидаги шаҳар, туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан ҳудудларда истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш йўлида жонбозлик кўрсатилмоқда.
Хусусан, Қўшработ туман электр таъминоти корхонаси заҳматкашлари Жонбулоқ маҳалласи ҳудудида 30 дона темир-бетон таянчлар ўрнатишган бўлса, Пастдарғом ТЭТК ходимлари “Хончорбоғ”да 10 кВ ҳаво тармоғини дарахт шоҳларидан тозалаш бўйича ишларни амалга оширидилар.
Бундан ташқари, Нуробод туман “Шарқ Юлдузи” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳам электр тармоқларида қатор янгиланиш ишлари бажарилди.
«Самарқанд ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.