ALOQA UCHUN

БОЛАЖОНЛАРГА ОЛАМ-ОЛАМ ҚУВОНЧ ВА ЗАВҚ УЛАШИЛДИ

БОЛАЖОНЛАРГА ОЛАМ-ОЛАМ ҚУВОНЧ ВА ЗАВҚ УЛАШИЛДИ

Бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунимизнинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Ашхобод” сайлгоҳида Жамият ишчи-ходимлари фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида болажонлар мультқаҳрамонлар иштирокида ўтказилган қувноқ томошалар ва  танловлар қатнашчиларига айланиб, сеҳрли эртак оламига чўмдилар. Олам-олам қувонч ва завқ улашилган тадбирда уларга ташкилотчилар томонидан байрам совғалари улашилди.

Шундан сўнг сайлгоҳдаги “Дельфинарий”да жажжи болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун байрам томошаси намойиш этилди. Денгиз ҳайвонларининг чиқишлари улар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Бу каби тадбирлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг барча таркибий корхоналарида ҳам кўтаринки руҳ ва кайфиятда ўтказилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 02.06.2021
  • 1129
Sayt xaritasi