ALOQA UCHUN

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar ЕТК» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан аҳолига сифатли ҳамда ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сергели туман электр таъмноти корхонаси ишчи-хходимлари томонидан тумандаги 3-мавзе «Ал-Фарғоний» МФЙ ҳудудидаги 2810-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шулар билан бирга, Сергели тумани ҳудудларидаги истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, Фидер “Гептин” узатмасидан чиқувчи  0,4 кВ паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги электр узатиш кабель тармоқларини таъмирлаш ишлари хам жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бу каби ишлар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан айни вақтда тумандаги «Давлатобод» МФЙ, Чакмоний кўчаси “Музыкальный-1” фидерида 89-сонли трансформатор нимстанциясида 180/10 кВ ли трансформатор юқори кучланишли янги 250/10 кВли трансформаторга алмаштирилиши натижасида ҳудуддаги аҳоли хонадонлари электр таъминоти яхшиланишига эришилади.

Модернизация ишлари доирасида шунингдек, ҳудуддаги фидер “Памир-1”, “Памир-2” узатмасидан таъминланувчи 3536- ва 3933-сонли трансформатор подстнациялари оралиғидаги 10 кВли юқори кучланишли кабель тармоқлари янгисига алмаштирлмоқда.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари техника хавфсизлигига тўлиқ амал қилган ҳолда ишларни амалга оширмоқдалар.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 01.06.2021
  • 974
Sayt xaritasi