ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖИДА

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖИДА

Когон туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида Когон шаҳриниг “Бобур” МФЙ ҳудудида паст кучланишли электр тармоқларида модернизация ишларини амалга ошириш мақсадида хайрли ишлар бошлаб юборилган.

Хусусан, маҳалла аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 3 дона трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Ундан ташқари, 26 дона мустаҳкам темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, ҳозирда замонавий СИП кабеллари ва 1,8 км узунликдаги кабель тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби ишлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам жадал олиб борилмоқда. Когон шаҳриниг “Арабхона” МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган модернизация ва янгилаш ишлари бунга мисол бўлолади. Бу ерда 60 метр узунликдаги юқори кучланишдаги кабель тармоғи монтаж қилиниб, қўшимча равишда 250 кВА қувватдаги трансформатор пункти ўрнатилди. Бу эса, ўз навбатида, сифатли электр энергиясини етказиб беришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 31.05.2021
  • 1039
Sayt xaritasi