ALOQA UCHUN

«ҚЎНҒИРОТКЎЛ» ОФЙ ВА «ЎЗБЕКИСТОН» МФЙЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

«ҚЎНҒИРОТКЎЛ» ОФЙ ВА «ЎЗБЕКИСТОН» МФЙЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ тизимига кирувчи шаҳар ва туман ЭТК томонидан оғир ҳудудлар ва чекка қишлоқларда электр энергия таъминотини яхшилашга етарли даражада эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борадаги ишлар бугунги кунда жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, Тахтакўпир туман ЭТК жамоаси томонидан энг олис ҳудудда жойлашган «Қўнғироткўл» ОФЙ  ва «Ўзбекистон» МФЙдаги иккита трансформатор пунктида салмоқли таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиши орқали маҳаллий истеъмолчиларнинг сифатли электр энергиясига бўлган талаби қондирилишига эришилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, «Қўнғироткўл» ОФЙ  ҳудудида жойлашган 87-сонли трансформатор пункти 2 та ижтимоий объект ва 27 та истъемолчига, «Ўзбекистон» МФЙда ўрнатилган 107-сонли ТП эса 1 та ижтимоий объект ва 32 та хонадонга хизмат кўрсатади. Ушбу трансформатор пунктларида эскирган изоляторлар, ажратгич ва автоматлар янгисига алмаштирилиб, бошқа зарур бўлган муолажалар ҳам сифатли бажарилди. Ушбу йўналишдаги ишлар бошқа овулларда ҳам давом этмоқда.

«Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 31.05.2021
  • 1111
Sayt xaritasi