САРДОБА ТУМАНИ "БИРЛИК" МАҲАЛЛАСИГА 5 ДОНА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ПУНКТИ ЎРНАТИЛДИ
"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурлари ижроси доирасида Сардоба тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан аҳоли истеъмолчиларини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилмоқда.
Хусусан, тумандаги "Бирлик" маҳалласига 2 дона 100 кВА, 1 дона 160 кВА, 250 кВА ва 400 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор пунклари ўрнатилди.
Бу каби модернизация ишлари натижасида 500 дан ортиқ аҳоли хонадонига янада сифатли электр энергияси кириб борадиган бўлди.
"Сирдарё ҲЭТК" матбуот хизмати.