“ШАРҒУН” НИМСТАНЦИЯСИГА ҚУВВАТИ 40 000 КВА БЎЛГАН ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ОЛИБ КЕЛИНДИ
Истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Доимий истеъмол қилинаётган электр энергияси қувватини назорат қилиш, қушимча қувват захираларини яратиш бугунги кунда “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Сурхондарё вилоятига қуввати 40 000 кВА бўлган янги замонавий куч трансформатори олиб келингани юқоридаги вазифаларни самарали бажариш имконини яратади.
Ушбу куч трансформатори Сариосиё туманида жойлашган, туманнинг 90 фоиздан ортиқ ҳудуди, жумладан 37944 мингдан ортиқ аҳоли ҳамда 2215 ортиқ юридик истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВли “Шарғун” нимстанциясига ўрнатилиши режалаштирилган.
Нимстанциядаги мавжуд 16 000 кВА қуввтдаги куч трансформаторининг янги 40 000 кВА куч трансформаторига алмаштирилиши натижасида нимстанциянинг мавжуд қувватига 24 000 кВА қўшимча қувват ортишига эришилади.
“Сурхондарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.