ALOQA UCHUN

ЯШНОБОД ТУМАНИДАГИ “ОЛМОС” МАҲАЛЛАСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ЯШНОБОД ТУМАНИДАГИ “ОЛМОС” МАҲАЛЛАСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан аҳолига сифатли ҳамда ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори ҳамда «Обод маҳалла» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, пойтахт туманларида электр қурилмаларини таъмирлаш ва янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан жойларда белгиланган мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш борасида қатор ишлар бажарилмоқда.

Шунингдек, биргина туманнинг «Олмос» маҳалласида ҳам паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация ишлари бошлаб юборилган. Эски, яроқсиз ҳолга келган ёғоч устунларни янги темир-бетон устунларига, қуввати ҲЛ-0,4 кВ бўлган паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги эски альюминий симларни янги ўзини ўзи ҳимояловчи СИП кабель тармоқларига  алмаштирилиши натижасида маҳаллаий аҳоли сифатли электр энергияси билан таъминланди. 

Бир неча йиллардан бери маҳалламизда электр таъминотида муаммолар учраб турарди. Бундан ташқари, симёғочлар ўз муддатини ўтаб бўлганди. Мана, ҳозир эса туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан олиб борилган модернизация ишлари туфайли анча ўзгаришлар бўлди, – дейди ушбу МФЙда истиқомат қилувчи Одил ака Сатторов.

Маҳаллий аҳоли вакиллари таъкидлаганидек, эски трансформаторларнинг тўсатдан ўчиб қолиши бир неча бор аҳолининг электр энергиясисиз қолишига сабаб бўлганди. Бугун эса ўша ҳудудда 630 кВА қувватга эга замонавия янги трансформатор ўрнатиб берилди. 10 дан ортиқ темир-бетон устунларга янги русумдаги 4 минг км.дан ортиқ СИП кабель тармоқлари тортилиб, узлуксиз электр таъминоти билан таъминланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ нинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Буларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 27.05.2021
  • 838
Sayt xaritasi