ALOQA UCHUN

ЖОМБОЙ ВА НАРПАЙ ТУМАНЛАРИ АҲОЛИСИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

ЖОМБОЙ ВА НАРПАЙ ТУМАНЛАРИ АҲОЛИСИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2661-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Жомбой тумани “Полвонрик“ маҳалласи Туркман қишлоғидаги К 9654-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи  паст кучланишли электр тармоғида реконструкция ишлари олиб борилиб, эски ёғоч устунлар 6 дона янги темир-бетон устунларига алмаштирилди. Ҳозиргиа кунда кабель тармоқларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари Жамият таркибидаги Нарпай туман электр таъминоти корхонаси заҳматкашлари томонидан ҳам "Обод маҳалла” дастури ижросини таъминлаш мақсадида электр тармоқларида модернизация ишлари олиб борилиши натижасида маҳаллий аҳолининг электр таъминоти янада яхшиланмоқда.

«Самарқанд ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 26.05.2021
  • 1213
Sayt xaritasi