ALOQA UCHUN

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ: ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ РЕЖА АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ: ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ РЕЖА АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналарида олиб борилаётган бугунги ислоҳотларнинг барчаси аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёти учундир. Бу масъулиятни эса «Toshkent shahar ЕТК» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари ҳис этган ҳолда жойлардаги мавжуд турли қувватдаги электр қурилмаларини ўз вақтида мукаммал таъмирдан чиқариш ва ер остидан ўтган кабель тармоқларини соз ҳолатга келтириш каби вазифаларни бажаришмоқда.

Жумладан, Мирзо Улуғбек туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарорига асосан туман маҳаллаларида ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Бунга туманнинг «Аҳиллик» ҳамда «Уйғониш» маҳаллаларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, ҳудуддаги юқори кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари бошлаб юборилганидан ҳам кўриш мумкин. Қуввати 110/10 кВ бўлган юқори кучланишли «Ялонғоч» подстанциясидан таъминланувчи 10 кВли ер остидан ўтган эски кабель тармоқларини янги кабель тармоқларига алмаштириш, демонтаж-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Мирзо Улуғбек туман электр таъминоти корхонаси томонидан турли қувватдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация ишлари, Давлат дастурлари асосида аҳоли пунктларига янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши натижасида, электр энергияси таъминоти янада яхшиланмоқда. Ҳозирда бундай амалий ишлар тумандаги «Аҳиллик» ҳамда «Уйғониш» МФЙларида ҳам давом эттирилмоқда. Бундан ташқари, паст кучланишли трансформатор подстанцияларида ҳам мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари, шунингдек  жойлардаги маънан ҳамда жисмонан эскирган электр қурилмалари янгисига алмаштирилмоқда, – дейди ТЭТК бошлиғи Н. Исроилов.

Юқоридагилар билан биргаликда, «Обод маҳалла» Давлат дастури асосида «Подшобоғ», «Олмачи» ҳамда «Дархон» МФЙлари ҳудудидаги қуввати 0,4 кВ бўлган ҳаво электр узатиш тармоғига 10 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ва эски ёғоч устунларни олиб ташлаш (демонтаж) ишлари амалга оширилгани, мутахассислар томонидан ҳаво тармоғини дарахт шоҳларидан тозалаш, салқи симлар таранглигини тортиш, авария ҳолатига келиб қолган таянчларни созлаш, янгисига алмаштириш каби ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бу каби ишлар орқали истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб беришга ҳамда тармоқдаги йўқотишларни қисқартиришга эришилади.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 26.05.2021
  • 1231
Sayt xaritasi