УЛГУРЖИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, 750 кВАгача бўлган қувватда уланган ҳамда 2020 йил 15 июлдан 31 декабрга қадар қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар, ушбу давр мобайнида учинчи сменада фойдаланган электр энергияси учун 1,5 баравар миқдорда камайтириш коэффициенти қўлланилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича жойлардаги электр таъминоти корхоналарига мурожаат қилган тақдирда, қайта ҳисоб-китоблар жорий ҳисобот ойида амалга оширилишини маълум қилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сон қарори, 1-банд 3-хатбоши “2020 йил 15 июлдан 31 декабргача 750 кВАгача бўлган қувватда уланган ҳамда қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар (Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича) учун тунги давр — сутканинг қоронғи даврида (ягона электр энергетика тизимининг соат 22.00 дан 24.00 гача ва соат 00.00 дан 06.00 гача бўлган минимал юкламалар соатларида) фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисоб-китобларда белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камайтириш коэффициенти қўлланилади.”
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ.