БЕЛГИЛАНГАН ДАСТУР АСОСИДА ИШЛАР БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 апрелда қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ҳам кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.
Белгиланган дастурга кўра, Булоқбоши туманининг “Бозорбоши” МФЙ ҳудудида 9,7 км электр узатиш тармоғи қуриш ва 5 дона трансформатор пункти ўрнатиш, 291 дона темир-бетон таянчларни ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 109 дона темир-бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.