ALOQA UCHUN

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижросини изчил давом эттириш натижасида бугун мамлакатимизнинг юзлаб қишлоқ, маҳалла ва овулларидаги миллионлаб инсонлар ҳаётида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоятида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Хусусан, Қўшработ туманидаги "Қўшработ" маҳалласида Давлат дастурлари асосида модернизация ишлари жадал суръатларда кетмоқда. Ҳудуддаги эски ёғоч устунлар 30 дона темир-бетон таянчларга алмаштирилиб, ҳозирги кунда кабель тармоқларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бу каби ишлар Тайлоқ тумани “Ястепа” маҳалласида ҳам олиб борилмоқда. Бу ерда ҳам Дастур асосида 30 дона темир бетон устунлари ўрнатилди.

«Самарқанд ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати. 

  • 25.05.2021
  • 974
Sayt xaritasi