ALOQA UCHUN

СИРДАРЁДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

СИРДАРЁДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сирдарё вилоятида туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Сайхунобод туманидаги "Синтоб" маҳалласига қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.


Бундан ташқари Янгиер шаҳридаги  "Маърифат" ва "Шодлик" маҳаллаларида "Обод маҳалла" Давлат дастури доирасида шаҳар электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан темир-бетон устунлар ва янги трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу каби модернизация ишлари якунида 500 дан ортиқ  аҳоли  хонадонларининг электр энергияси таъминоти сезиларли даражада яхшиланади.

"Сирдарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 24.05.2021
  • 917
Sayt xaritasi